Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги чой ичишни афзал кўради

Дата: 17:50, 20-05-2016.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ - Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги чой ичишни афзал кўради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Euromonitor Internationalнинг “Чойми ёки кофе?” номли тадқиқоти натижаларига асосланган ҳолда.

Худди ўзбекистонликлар сингари кенияликлар (99,2%), озарбайжонликлар (99,1%), покистонликлар (99%), хитойликлар (98,9%), мисрликлар (98,5%) ва британияликлар (78,4%) ҳам чой ишқибозлари бўлиб чиқдилар.

Улардан фарқли равишда Доминикан Республикаси (99%), Бразилия ва Эквадор (97,4%), Греция (96,8%), Дания аҳолиси (92,2%) кофе ичишни афзал кўриши маълум бўлди.

Россияда эса вазият бир оз бошқача: 77,5% аҳоли чойни афзал кўрса, 22,5% кофе ёқади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: