Ўзбекистон аҳолисининг сони 120 мингдан зиёдга кўпайди

Дата: 17:22, 22-04-2019.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг сони 120 мингдан зиёдга кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг сони 33375,8 минг кишини ташкил этди ва йил бошидан буён 120,3 минг кишига ёки 0,4% га кўпайди”, - дейилади статистик маълумотда.

Хусусан, шаҳар аҳолисининг сони 16865,1 минг кишини (жами аҳоли сонининг 50,5%), қишлоқ аҳолиси эса 16510,7 минг кишини (49,5%) ташкил этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жами аҳолининг 30,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 59,5% ни меҳнатга лаёқатли, 10,1% ни эса меҳнатга лаёқатли ёшдан юқори бўлганлар ташкил этади.

Қайд этилганидек, январь-март ойларида 159,5 минг бола туғилган, 37,1 мин нафари вафот этган ва 53,7 мингта никоҳ қайд этилиб, 8,0 мингта ажралиш рўйхатга олинган .

Январь-март ойларида Ўзбекистонга келганларнинг сони 41,5 минг кишини ташкил қилди (ички – 40,7 минг киши, ташқарида – 0,8 минг киши), чиқиб кетганлар сони – 43,6 минг киши (ички – 40,7 минг киши, ташқи – 2,9 минг киши)ни ташкил этди.

Сурат манбаи: publika.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: