Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи рақамли телевидениени кўриш имкониятига эга

Дата: 16:45, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи (54%) рақамли телевидение кўриш имкониятига эга, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси коллегиясининг 2014 йил якунларига бағишланган мажлисида эълон қилинган маълумотларга асосланган ҳолда.

Улар орасида Тошкент шаҳри ва Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг кўпчилик туманлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси бор. Улар юқори тиниқликдаги рақамли теледастурларни кўриш имкониятига эга.

Маълумот ўрнида, давлат дастурига мувофиқ, рақамли телевизион узатишга ўтиш ишлари икки босқичда амалга оширилмоқда. Биринчи босқич 2013-2015 йилларни, иккинчиси эса 2016-2017 йилларни қамраб олади.

Биринчи босқич якунида юқори қувватга эга 84 сигнал узатгичлар ўрнатилади. Улар мамлакатнинг барча йирик аҳоли пунктлари ва аҳолининг 90% қамраб олишга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, 2012 охирида юқоридаги кўрсаткич 42%, 2013 йил сўнгида 45% ташкил қилар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: