Ўзбекистон АҚШ билан биргаликда ўзининг ҳарбий кучларини модернизация қилади
Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон АҚШ билан ҳарбий-техник ҳамкорликни давом эттиради ва биргаликда ўзининг ҳарбий кучларини модернизация қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 апрелда миллий қонунчилик базасида эълон қилинган қарори билан кўзда тутилган.
“Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири Америка Қўшма Штатлари билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали ҳамкорликни ривожлантиришдир… Ҳарбий-техник ҳамкорлик, ҳарбий таълим соҳасида ва кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш режалаштирилмоқда”, - дейилади ҳужжат матнида.
Эслатиб ўтамизки, америка компанияларининг Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялари ҳажми $600 млн атрофидани ташкил қилади. Ўзбекистонда АҚШ ширкатлари иштирокида 160 ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда.
Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-26244.htm