Ўзбекистон АҚШ давлат департаментининг МО мамлакатларига кўмак дастурларида қатнашиши мумкин

Дата: 17:27, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон АҚШ давлат департаментининг МО мамлакатларига кўмак дастурларида қатнашиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

АҚШ давлат департаментининг сайтида айтилишича, бу ҳақида Марказий Осиёга ташрифи ва Самарқанддаги “С5+1” шаклидаги учрашуви доирасида америка ташқи сиёсий муассасаси раҳбари Жон Керри маълум қилган.

Таъкидланишича, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган 1991 йилдан бери АҚШ ёрдам сифатида $8,8 млрд ажратган.

Айни пайтда кўмак дастурлари турличадир. Улар орасида “Рақобатбардошлик, ўқитиш ва ишга жойлашиш”, “Марказий Осиё савдо форуми”, “Оролбўйида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури”, “Ақлли сув”, “Марказий Осиёдаги Америка университети”, “Касб ва таълим алмашинувлари”, “Инглиз тили бўйича минтақавий ташаббус” ва “Маданий меъросни сақлаш” кабилар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: