Ўзбекистон АҚШ фуқароларининг ташриф буюриши учун энг хавфсиз бўлган 36 мамлакатлар рўйхатига кирди

Дата: 15:07, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон АҚШ фуқароларининг ташриф буюриши учун энг хавфсиз бўлган 36 мамлакатлар рўйхатига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида АҚШ Давлат департаментини америкалик саёҳатчилар учун янгиланган сайёҳлик тавсияларини эълон қилганидан сўнг маълум бўлди. 

Мамлакатлар тўрт даражадаги хавфсизлик тизимига жойлаштирилган. Биринчи гуруҳга сафар қилиш энг хавфсиз бўлган мамлакатлар киради, тўртинчи гуруҳга эса бориш қатъий тавсия қилинмайдиган мамлакатлар киради.

Биринчи гуруҳга Ўзбекистон билан бир қаторда Албания, Австралия, Австрия, Боливия, Вьетнам, Грузия, Замбия, Ҳиндистон, Ирландия, Исландия, Камбожа, Тожикистон, Финляндия ва бошқалар кирган.

Иккинчи гуруҳга эса Исроил, Жазоир, Белгия, Бразилия, Буюк Британия, Миср, Зимбабве, Иордания, Италия, Испания, Саудия Арабистони, Эфиопия ва бошқалар кирди. Учинчи гуруҳ Россия, Бурунди, Венесуэла, Гондурас, Куба, Покистон, Туркия, Судан, Чад ва бошқалардан иборат. Тўртинчи гуруҳда Афғонистон, Эрон, Ироқ, Яман, Шимолий Корея, Ливия, Сурия, Сомали, Жанубий Судан ва Марказий Африка Республикаси бор.

 

Сурат манбаи: http://csef.ru/en/politica-i-geopolitica/223/vybory-2018-i-zadacha-obespecheniya-preemstvennosti-vlasti-v-rossii-8075

Янгилик билан ўртоқлашиш: