Ўзбекистон АҚШда янги савдо уйларини очди
Тошкент. 25 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон АҚШда янги савдо уйларини очди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"22 октябрь. Вашингтон шаҳрида Рейган номидаги халқаро савдо марказида Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми бўлиб ўтди. (...) Бизнес-форум давомида Филаделфия (Пенсильвания штати) шаҳрида ипакдан гилам ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиш бўйича иккита "Самарқанд гиламлари" ва "Gulnor" ўзбек савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ)матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, ўзбек-америка бизнес форуми якунлари бўйича Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Америка бозорига экспорт қилишни ташкил этиш, республиканинг электрон тўлов тизимларида "VISA" технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик, Қашқадарё вилоятида "Gulf Industrial Solutions " компанияси иштирокида махсус пойабзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш, " Project Cure" ИИЧБ томонидан Оролбўйи ҳудудига тиббий асбоб-ускуналар шаклида қиймати $800 мингга тенг инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Сурат манбаи: advantour.com