Ўзбекистон АҚШдан чўчқа гўшти олиб келишни таъқиқлади

Дата: 14:56, 05-06-2014.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон АҚШдан чўчқа гўшти олиб келишни таъқиқлади, дея хабар берди пайшанба куни РИА Новости.
Таъқиқ Ўзбекистон эпидемиологик хизматлари қарорига мувофиқ жорий этилган, деб ёзади агентлик республика Давлат божхона қўмитаси вакилига асосланган ҳолда.
Унинг сўзларига мувофиқ, импорт таъқиқи америка чўчқалари орасида диарея эпидемияси тарқалганлиги ҳақидаги маълумот билан боғлиқ.
Агентлик суҳбатдоши илгари Ўзбекистон АҚШдан импорт қиладиган чўчқа гўшти ҳажмини айта олмади.
“АҚШдан чўчқа гўшти импортига қўйилган таъқиқ мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилади, деб ўйламайман”, - деб қайд этди божхона вакили.

Янгилик билан ўртоқлашиш: