Ўзбекистон АҚШга 7 йилик шартнома бўйича $300 млнлик уран етказиб беради
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон АҚШга уран етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевнинг баёнотига асосланган ҳолда.
“Шартнома узоқ муддатли характерга эга. Бу жуда муҳим. У 7 йилга мўлжалланган. Унинг умумий қиймати 300 миллион доллардан ошади. Нархларга келсак, тегишли котировкалар мавжуд ва биз улар бўйича ишлаймиз. Айтиш зарурки, шартнома уран концентратини етказиб берувчи бошқа давлатлар келишаётган битимларга қараганда анчагина манфаатли шартлар асосида имзоланган”, - деб таъкидлади Ғаниев Халқаро пресс-клуб йиғилишида.
Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси маълумотига кўра, ураннинг топилган ва баҳоланган заҳиралари 190 минг тоннани ташкил этиб, бундан 140 минг тоннаси – қумли турдаги конлардан олинадиган уран, 47 минг тоннаси – қорасланцли турдаги хом-ашёдир.