Ўзбекистон Адлия вазирининг янги ўринбосари тайинланди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президентининг фармони билан Адлия вазирининг янги ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу лавозимни Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов эгаллади. Шунингдек, у олдинги ишини ҳам сақлаб қолди. Шу билан бирга, Каньязов 2011 йил июндан 2013 йилнинг июлигача Адлия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган эди.
“Есемурат Каньязов 1993 йилда Москва давлат автомобиль йўллари институтини, 1999 йилда эса Қорақалпоқ давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган. 2001-2005 йилларда Адлия вазирлигининг иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2005-2011 йилларда вазир ўринбосари, бўлиб ишлаган”, деб таъкидлашди Тошкент давлат юридик университетида.


