Ўзбекистон Адлия вазирлиги биринчи ярим йилликдаги иши якунлари бўйича ҳисобот берди

Дата: 13:57, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан 38та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 12та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳукуматга тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан хабар беришларича, 1568та қонун ҳужжати лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 166та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига олинди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича вазирлик ва идораларга 3788та тақдимномалар киритилиб, уларнинг 828та ноқонуний қарорлари бекор қилинди, 753 нафар шахсларнинг маъмурий, 10 нафар шахсларнинг эса, жиноий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 2943 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, 149 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Судларга киритилган 41 млрд сўмдан ортиқдаъво аризалари қаноатлантирилди. 1228та фаолият кўрсатмаётган тадбиркорларнинг фаолияти тикланиб, уларда 3128та иш ўринлари яратилди.

Нотариал ҳаракатлар бўйича 182,106 млрд сўм давлат божи ва 6,836 млрд сўм герб йиғими, ФҲДЁ органлари томонидан расмийлаштирилган ҳаракатлар бўйича эса, 7,274 млрд сўм давлат божи ва 10,204 млрд сўм герб йиғими ундирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: