Ўзбекистон Адлия вазирлиги бизнесни онлайн имкониятлардан фойдаланишга чақирмоқда

Дата: 11:51, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўз сайтида тадбиркорларга “Текширишларни рўйхатга олиш китоби” электрон шаклидан фаолроқ фойдаланишга чақирилган мурожаатни эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунда ҳар бир ёзув Адлия вазирлиги назоратига тушади ҳамда “текширув жараёнини тўлиқ назорат қилиш ва ноқонуний текширувлар ўтказишга йўл қўймасликка имкон беради”, деб таъкидланади хабарда.

Текширишларни рўйхатга олиш китоби” электрон шаклига кириш etk.minjust.uz электрон манзили орқали рақамли имзо ёрдамида амалга оширилади. Ундан фойдаланиш эса “ноқонуний текширишларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириб, оперативлик ва шаффофликни таъминлайди”.

Шунингдек, вазирлик мамлакатда хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш, текширувчи органларнинг жавобгарлигини ошириш ишлари доимий равишда амалга оширилаётгани эслатиб ўтади.

Ушбу мақсадларда “Ўзбекистон Республикасининг хусусий тадбиркорлик, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган баъзи қонунчилик хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, уларнинг тезкор ривожланиши йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш ҳақида”ги қонун қабул қилинган.

Унинг ҳуқуқий меъёрлари назорат қилувчи органларнинг текширишларни ўтказишдаги масъулиятини кучайтиради, қонунни бузган шахсларнинг жазоланиши муқаррарлигини таъминлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: