Ўзбекистон Адлия вазирлиги давлат органларида 10 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар топди

Дата: 17:24, 03-03-2014.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан 2013 йилда 18 давлат органлари тизимида қонунчиликка амал қилиниши ўрганилди, бунда 10 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар ва 4,5 мингдан ошиқ муаммо ва етишмовчиликлар аниқланди, дея хабар беради муассаса матбуот хизмати.
Ҳисобот даврида текширишлар натижасида қонунчиликка хилоф бўлган 3 муассасавий хужжат, 1,272 ноқонуний қарор бекор қилинди. Шунингдек, 667 мансабдор шахс интизомий, 156 таси эса маъмурий жавобгарликка тортилди, 19 мансабдор шахс вазифасидан бўшатилди. Икки ҳолат бўйича эса прокуратура органлари томонидан жиноий иш очилди.
Келажакда ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадларида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш фалияти бўйича муассаса ва муассасалараро тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Давлат органларига 360 меъёрий ҳуқуқий актлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш масаласи киритилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: