Ўзбекистон Адлия вазирлиги хусусий сайтлар расмий сайтларга қараганда оммавийроқ эканини қайд этди

Дата: 12:20, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Адлия вазирлигида мамлакат хусусий ахборот ресурсларининг давлат органлари расмий сайтларига қараганда оммавийроқ эканини қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига амал қилишнинг ҳолати бўйича муассасалараро комиссия мажлисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат органлари томонидан тайёрланган ахборот таҳлилий маълумотноманинг натижалари муҳокама қилинди. Таҳлил фуқароларнинг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ маълумот олиш ҳуқуқларини таъминлашни ўрганишга бағишланди.

“Муҳокама доирасида “Daryo.uz”, “Gazeta.uz”, “Podrobno.uz” сайтларига кунига 600 мингдан ортиқ фойдаланувчи кириши, 5-9 бўлимга эга вилоят ҳокимиятлари сайтларига эса кунига 300гача фойдаланувчи ташриф буюриши айтиб ўтилди”, - дейилади муассаса хабарида.

Адлия вазирлигида “бу ҳолат юзасидан мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилганлиги”ни қайд этишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: