Ўзбекистон Адлия вазирлиги тизими шахсий қабул соатларини белгилади

Дата: 18:02, 07-11-2016.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Адлия вазирлиги тизимида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун кунлик соат 8дан 11гача шахсий қабуллар вақти қилиб белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, қабул вазирлик марказий аппарати, адлия органлари ва муассасаларида ўтказилади. Янги меъёр вазирликнинг ҳукуматнинг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинди.

“Буйруқда жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг муаммолари ва эътирозларини жойида ҳал этиш, аҳоли билан ишлаш маданиятини ошириш, мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасигача олиб чиқмаслик юзасидан тегишли чоралар кўриш назарда тутилган”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: