Ўзбекистон Адлия вазирлиги жойлардаги ҳокимият органларининг 310 қарорини бекор қилди

Дата: 17:22, 09-10-2014.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жойлардаги ҳокимият органларининг 310 қарорини бекор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар яқинда Адлия вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Муассасадан хабар беришларича, ўтган 9 ой мобайнида меъёрий хужжатларни текшириш давомида қонунчилик актларини тоифалаш соҳасида ҳатоликларни бартараф қилишга доир 231 таклиф киритилди. Натижада, жойлардаги ҳокимият органларининг 310 қарорларини бекор қилинди, 67 масъулиятли шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органларининг 20 хилдаги хужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: