Ўзбекистон адлия вазирлиги ўзининг юз йиллигига музей ташкил қилди
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлида ўнинг тарихида илк марта Адлия органлари тарихи музейи ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигидан хабар беришларича, музей 1917 йилда ташкил этилган вазирликнинг 100 йиллиги шарафига совға бўлди.
Мазкур музейда Адлия вазирлигининг шаклланиш, ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган. Музей 6 бўлимдан иборат. Мазкур экспонатларда Адлия вазирлигининг ривожланиш тарихи ва бугуни архив фотосуратлар асосида акс этган.
Таъкидлаш жоизки, музейда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив фотосуратлар, яъни асл материалларда акс эттирилган. Музейдан ўрин олган экспонатларнинг барчаси махсус экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилиб, тадқиқ этилган.
Бундан ташқари, музейда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг илк қабул қилинган “Мустақиллик декларацияси” ҳамда Адлия вазирлиги ташкил топиши билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар ҳам ўрин олган.
Сурат манбаи: http://uz.utro.news/top100/