Ўзбекистон Адлия вазирлигида икки бошқарма бирлаштирилди

Дата: 17:25, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Адлия вазирлигида реструктуризация натижасида Тадбиркорлар ҳамда хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ташкил этилмоқда. Бошқарма Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент адлия бошқармаларига бўлимларга эга бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, янги бошқарма тугатилаётган Тадбиркорлар ҳуқуқларини ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармалари асосида ташкил этилмоқда.

Реструктуризация мамлакат президентининг 2016 йил 25 январдаги 2480 сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ушбу хужжатда 2016 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Адлия вазирликлари, вилоятлар ва Тошкент адлия бошқармалари ходимларининг ойлик маошлари разрядлари Ягона тариф жадвали бўйича 1 пунктга оширилиши кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: