Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси биринчи ҳаво шарини сотиб олди

Дата: 14:44, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – ICTEXPO 2017 кўргазмаси очилиши куни - 19 сентябрда “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуаси павильонлари устидан ноёб ҳаво шари осмонга кўтарилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу Аэронавтика федерацияси томонидан мамлакатда ушбу соҳани ривожжлантириш мақсадида харид қилинган биринчи учиш ускунаси бўлади. Янги ҳаво шарининг катталиги беш қаватли уй мислича бўлиб, унинг саватига тўрт йўловчи ва учувчи жойлашади. Келажакда унда Чимён тоғларида сайр қилиш мумкин бўлади”, - деб таъкидлашди федерация матбуот хизматида.

Ҳаво шари августда Чорвоқ сув омбори ҳудудида синовдан ўтказилади. Учиш ускунасининг учувчиси альпинист ва саёҳатчи Самат Хошимов бўлади. Ҳозирда у Россияда ҳавода сузувчи аппаратлар учувчилари курсида ўқимоқда. Келгусида Хошимов ўзбекистонлик ҳаво саёҳати усталарига сабоқ бериши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: