Тошкент аэропорти Ўзбекистонда энг хавфсиз деб топилди
Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Тошкент аэропорти хавфсизлик чора ва талабларига амал қилиш бўйича энг яхши ўта муҳим объект деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) хабар берди.
Республиканинг тоифаланган объектлари орасида танлов ҳар икки йилда Ўзбекистон Республикаси ўта муҳим объектлари хавфсизлигини таъминлашни ташкил қилиш устидан назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тарафидан ўтказилади.
Ислом Каримов номли “Тошкент” халқаро аэропорти 2017 йил декабрда бўлиб ўтган навбатдаги танловда “Хавфсизлик чора ва талабларига амал қилиш бўйича энг яхши ўта муҳим объект” номинациясида ғолиб деб тан олинди.
МАКга Кубок ва сертификат Республика идоралараро комиссиясининг йиғилишида топширилди.
Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-28912.htm