Ўзбекистон аэропортларида хорижий сайёҳлар учун “яшил йўлакчалар” яратилади
Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – 2017 йил 1 апрелигача Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларининг халқаро аэропортларида хорижий туристлар учун “яшил йўлак” божхона назорати тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) президент қарорига асосланган ҳолда.
“Шунингдек, республика аэропортлари ва вокзалларида хорижий фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда паспорт назоратидан ўтиш жараёнини тезлаштириш мақсадида резидентлар ва норезидентлар томонидан ушбу тартиб-таомилдан алоҳида-алоҳида ўтишни ташкил этилади”, - дейилади худдатда.
Бундан ташқари, аэропортлар ва вокзалларда сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида туристик-ахборот пунктлари ҳам ташкил этилади.


