Ўзбекистон аэропортларида “яшил коридор” тизими ишга туширишга тайёрлаб қўйилди
Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ислам Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти ва Ўзбекистоннинг бошқа халқаро аэропортларида “яшил коридор” тизими ишга туширишга тайёрлаб қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу тайёргарликни намойиш этган суратлар Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси сайтида эълон қилинган.
Ҳукуматнинг 2017 йил 11 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 январдан мамлакатдаги халқаро аэропортларда Ўзбекистон божхона чегарасидан ўтиш пунктларида иккиталик (“яшил” ва “қизил”) коридор тизими ишга тушиши керак.
Улар жисмоний шахсларнинг нотижорий мақсадлар учун товарларни декларация қилиш шакллари сифатида божхона операцияларини амалга ошириш учун “яшил” ва “қизил” коридорлардан бирини танлаш имкониятини кўзда тутади.
Товарларни “яшил” коридорда декларация қилиш оғзаки шаклда амалга оширилади. Яъни ушбу коридордан ўтиш шахсда ёзма декларация қилинадиган мол йўқлигини англатади.
Бунга шубҳа бўлганда божхоначилар божхона назоратини қўллашлари мумкин. Агар “яшил” коридордан ўтаётган шахсда ёзма декларация қилинадиган моллар ёки рухсат этиладиган миқдордан юқори бўлган валюта топилса, у жавобгарликка тортилади.
Сурат манбаи: https://ru.moscovery.com/%D1%82%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B6%D0%BD%D1%8F-%D0%B8-%D0%B3%D1%80%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D1%86%D0%B0/