Ўзбекистон афғон инфраструктура объектларига инвестициялар киритишни режалаштирмоқда

Дата: 15:04, 13-12-2016.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Афғонистон президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шакир Каргар Ўзбекистон Афғонистон инфрақурилма тизимига сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Хусусан, бу энергетика, қишлоқ хўжалиги, нефт, газ ва бошқа фойдали қазилмалар соҳаларига, Саланг довонидаги туннелни таъмирлаш каиларга тааллуқли. Саналган лойиҳалар Афғонистонда минглаб иш ўринлари яратиши мумкин, деб таъкидлади у “Ариана-ТВ” телеканалига берган маълумотида.

АИР Савдо-саноат палатаси спикерининг сўзларига кўра, икки мамлакат орасида бундай ҳамкорлик тажрибаси катта бўлмасада, Афғонистон ушбу соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр. Лойиҳалар сифат стандартларига мос равишда белгиланган муддатда амалга оширилишини кутиш мумкин.

Таъкидланишича, миллий бирдамлик ҳукумати афғон иқтисодиётига сармоядорларни фаол равишда қидирмоқда, чунки мамлакатдаги нотинчлик сабаб кейинги йилда сармоя киритишни истовчилар кескин қисқарган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: