Ўзбекистон Афғонистон халқига ёрдамни мувофиқлаштириш тарафдори

Дата: 16:04, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти БМТ шафелигида Афғонистон халқига ёрдамни мувофиқлаштириш тарафдори, деб хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Бу ҳақида республика ташқи ишлари вазирлигининг МДҲ ва ШҲТ таркибллари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Раҳматулла Назаров баён қилди.

“Афғонистонни иқтисодий лойиҳаларга жалб этган ҳолда бугун у жойда тўқнаш келинаётган муаммоларни ҳал қилишимиз мумкин. Афғон халқи фақат пул ишлаб топган ҳолда янада ривожланиши мумкин. Шу жиҳатдан биз амалга оширилаётган барча лойиҳаларни қўллаб қувватлаймиз ва БМТ шафелигида Афғонистон халқига ёрдамни концентрациялаштириш ва марказлаштирилиш зарур, деб биламиз. Бундан кўзланган мақсад халқнинг гуллаб яшнаши ва фаровонлашуви бўлиши керак”, - деди Назаров Тошкентдаги Халқаро пресс-клубнинг йиғилишида.

Ўзбекистон тарафидан кўрилган амалий чоралардан бири Афғонистон бўйича президентнинг махсус вакили тайинлангани бўлди ва “ҳозирда у қўшни мамлакатдаги низони бартараф этиш билан боғлиқ барча тадбирларда иштирок этмоқда”.

“Биз афғон таназзулини ҳал қилиш билан боғлиқ барча жараёнларга фаол қўшиламиз”, - деб таъкидлади Назаров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: