Ўзбекистон Афғонистонга $2 млнлик дуккаклилар экспорт қилди

Дата: 17:29, 16-03-2018.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Афғонистонга UzTrade савдо белгиси остида $2 млнлик дуккаклилар экспорт қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Муассаса маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташфи савдо вазирлиги қошидаги UzTrade АЖ дуккакли маҳсулотларни махсус белгили қопларда экспорт қилишни бошлади.

UzTrade АЖнинг Бош мутахассиси Бекзод Холиковнинг сўзларига кўра, UzTrade савдо белгиси ва Made in Uzbekistan белгиси остида мош, ловия ва нўхотдан иборат дуккакли маҳсулотлар компаниянинг Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳридаги Савдо уйига экспорт қилинди. UzTrade ва афғон компаниялари ўртасидаги дуккакли маҳсулотлар экспорти контрактатсиясининг умумий қиймати $2 млнни ташкил қилди.

Яқин вақт оралиғида UzTrade компаниясининг Франциядаги UzFranceTrade савдо уйига 48 тонна ҳажмидаги мош партиясининг биринчи экспорти режалаштирилгани ҳам айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йилдан бери Ўзбекистонда етиштириладиган барча озиқ-овқат товарлари ягона UzTrade савдо белгиси остида экспорт қилинади. Аввалроқ, UzTrade АЖ томонидан Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари бозорига маҳаллий дуккакли маҳсулотларни етказиб беришга шартномалар имзоланган, улар асосида, Индонезия, Малайзия ва Ветнам давлатларига дуккакли маҳсулотлар экспорти амалга оширилган эди.

 

Сурат манбаи: http://revistasana.org/las-legumbres-en-la-baja-de-peso/

Янгилик билан ўртоқлашиш: