Ўзбекистон Афғонистонга чегараолди савдо зонаси ташкил этишни таклиф қилди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Афғонистонга чегараолди савдо зонаси ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.
Хусусан, бу ҳақида 17 июлда Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси билан бўлиб ўтган музокараларда сўз борди. Музокаралардан мақсад мамлакатлар орасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш бўлган.
“Музокараларда Ўзбекистон томони қатор таклифлар берган, хусусан афғонистонлик инвесторларни давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида ҳамкорлик қилиш ҳамда чегараолди савдо зонасини ташкил этишни таклиф қилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, афғон томонига икки мамлакат ўртасида эркин савдо режимини ўрнатиш таклииф этилган. Ўз навбатида, Афғонистон делегацияси тўқимачилик соҳасини қайта тиклаш ва ривожлантириш, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлашда Ўзбекистоннинг ҳамкорлигига умид билдирди.
Эслатиб ўтамизки, 2017 йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 19%га ўсган ва $617,1 млнни ташкил этган. Қайд этилишича, ташқи савдо вазири Соҳиб Саифназаров орасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун барча зарур шароитлар яратилган ҳолда Ўзбекистон ва Афғонистон орасида ушбу динамиканинг давом эттирилиш имконияти борлигини айтиб ўтди.
Сурат манбаи: http://www.ca-portal.ru/article:43910