Ўзбекистон Афғонистонга “Толиблар” билан музокараларда ёрдам беришга тайёр
Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати афғон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида музокаралар учун майдонча тақдим этишга тайёр, дея маълум қилди АИР МДҲ мамлакатлари бўйича махсус вакили Шакир Каргар, деб хабар беради АфТАГ афғон ОАВ асосланган ҳолда.
“Душанба кунги матбуот анжуманида дипломат Тошкент Қобулнинг нафақат мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича ҳаракатларини қўллаб қувватлаши, балки бу жараёнга маълум ишлар билан ёрдам бериши мумкинлиги, шу билан боғлиқ ҳолда ўз ҳудудида толиблар билан учрашувни ташкил этишни таклиф қилганини таъкидлади”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Каргар Ўзбекистон Қобулнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзолигини олиш бўйича аризасини қувватлашга розилик билдирганини, Афғонистонга наркохатарга қарши курашида кўмак беришга тайёрлигини ҳам эслатиб ўтди.