Ўзбекистон Афғонистонга уч минг тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами йўллади

Дата: 12:38, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси инсонпарварлик ёрдам сифатида Афғонистонга уч минг тоннадан зиёд буғдой йўллади, деб хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

“Қурғоқчилик оқибатида жабрланган Афғонистон Ислом Республикасига ёрдам бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Афғонистон халқига гуманитар ёрдам сифатида 3000 тоннадан ортиқ буғдой юбориш таклифи билан чиқди”, - деб ёзади AsiaTV АА.

Афғонистон томонига инсонпарварлик ёрдамини топшириш 5 июн куни Ҳайратонда бўлиб ўтади.

Бунинг учун, қўшни давлатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси учиб кетди.

Сурат манбаи: http://www.baki-xeber.com/iqtisadiyyat/63267.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: