Ўзбекистон ҳакамлик судлари томонидан 8,5 минг ишлар кўриб чиқилди

Дата: 19:29, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – 2007-2017 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги ҳакамлик судлари томонидан қиймати 411,2 млрд сўм, $48,8 млн ва 195,1 минг евролик 8689 ишлар кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Самарқандда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари” мавзусида илмий-амалий семинарда келтирилди.

 Семинарда палатанинг ҳудудий бошқармалари вакиллари ва уларнинг ҳузуридаги ҳакамлик суди, вилоят судлари судьялари, Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси, Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судлар вакиллари, Мажбурий ижро бюроси, ички ишлар, ер ресурслари ва давлат кадастри ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидлангани каби, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари ҳакамлик судларига мурожаат қилганида имтиёзлар берилган бўлиб, улар белгиланган миқдордан 75% тўлайдилар.

Семинарда фуқаролик ишлари ва иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик судлари қарорларини бекор қилиш ва ушбу судлар қарорларини мажбурий бажариш ҳақидаги ижро қарорлари чиқаришнинг ўзига хосликлари кшриб чиқилди. Шунингдек, ишлар тоифалари бўйича таҳлилий материаллар тақдим этилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: