Ўзбекистон Ахборот технологиялари вазирлиги давлат раҳбарининг виртуаль қабулхонасига доир мишмишларга раддия берди

Дата: 18:27, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон президентининг виртуаль қабулхонасига мурожаат қилиш хизматидан фойдаланиш учун ҳақ жорий этилиши ҳақидаги мишмишларга раддия берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуаль қабулхонаси – харажат талаб қилмайдиган кучли восита. Виртуаль қабулхона фуқаролар ва юридик шахсларинг мурожаатлари учун бепул бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бепул бўлиб қолади. Мамлакат раҳбарияти ушбу йўналишни фаол ривожлантириш ниятида ва халқ билан мурулоқотни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни яратиш ва юритишни тўлиқ молиялаштирмоқда”, - деб таъкидланади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги вақтларда виртуаль қабулхонанинг пуллик бўлгани ҳақидаги асоссиз миш-мишлар тарқала бошлаган.

“Хусусан, бу тўғридаги муҳокамалар ижтимоий тармоқларда бўлиб ўтди, бу ҳақида гўёки таксичилар ва подъездларда ўтирадиган хамма нарсани билувчи бувилар ҳақиқатда мавжуд бўлмаган тўловларнинг аниқ миқдорини кўрсатган ҳолда гапиришди. Бу миш-мишларни тўлиқ рад этамиз”, - деб таъкидланади вазирлик хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: