Ўзбекистон АКТ кўргазмасида 150 атрофида компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда
Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – ICTEXPO 2015 Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмасида 150 атрофида компаниялар ўз маҳсулотлар ва хизматларини намойиш этмоқда. Уларнинг экспозицияси 1,8 минг кв. метр ерда жойлашган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, жорий йилда ICTEXPO 2015 ва АКТ форумлари ўтказиладиган ерлар бир-бирига яқин жойлашган. Бу уларни максимал даражада бир бирига интеграция қилишга имкон берди. Натижада ҳар бир ташриф буюрувчи исталган тадбирга осонлик билан ўтиш имкониятини олди.
Анъанага кўра, кўргазма мобил алоқа, интернет, телекоммуникациялар, софтвер саноати, э-ҳукумат ва электрон тижорат каби йўналишларда ўтказилмоқда.
АКТ кўргазмаси доирасида киберфутбол бўйича Uzbekistan Cyber Games FIFA15 ўйинлари финали ҳам ўтказилади.
ICTEXPO 2015 меҳмонлари Gadget Fair гаджетлар ярмаркасига ташриф буюриши мумкин, бу ерда миллий ва жаҳон ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари (смартфон, ноутбук, планшетлар) тақдим этилган.
Gadget Fair мехмонлари қатор янги техника маҳсулотларини биринчилардан бўлиб синаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдилар. Масалан, ICTEXPO 2015 доирасида Huawei P8 смартфони тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, тадбирнинг бош ҳомийси Huawei компанияси корпоратив мижозлар учун янги маҳсулотларини ҳам намойиш этмоқда.


