Ўзбекистон АКТ ривожланиш индексида Қирғизистон, Ҳиндистон ва Покистондан ўзиб кетди

Дата: 15:13, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ривожланиш индексида Қирғизистон, Ҳиндистон ва Покистондан ўзиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда 22 ноябрда Халқаро электроалоқа иттифоқининг ҳар йиллик “Ахборот жамияти ривожи” ҳисоботи эълон қилинганидан кейин маълум бўлди.

Унда таъкидланишича, мамлакат уй хўжаликларининг 43,2% компьютерларга эга, 52,6% эса уйида интернетга чиқиш имконияти мавжуд.

Айни пайтда Ўзбекистон аҳолисининг 42,8% атрофидаси интернетдан фойдаланади. Симли кенгполосали интернетдан фойдаланувчилар сони ҳар 100 кишига 3,57 ташкил қилади. Мобиль интернет фойдаланувчилари сони ҳар 100 кишига 28,69 етган.

Индекснинг юқори қисмини Жанубий Корея, Исландия ва Дания эгаллаган. Унинг қуйи ўринларида Гвинея-Бисау, Чад ва Нигер бормоқда.

Маълумот ўрнида, Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиш индекси дунёнинг 175 мамлакатида АКТ ривожининг турли йўналишлари асосида тузилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: