Ўзбекистон АКТ соҳаси корхоналари хизматлари 23% ўсди
Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон АКТ соҳаси корхоналари хизматлар кўрсатишни 23% оширдилар, шу жумладан, аҳолига хизмат кўрсатиш 19,4% ўсди. Ушбу маълумотлар Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси коллегияси якуний йиғилишида келтирилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмитадан хабар қилишларича, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига, шунингдек, тармоқ корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган лойиҳалар бўйича прогноз 167% қилиб бажарилган.
Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланишнинг умумий тезлиги 11,2 Гбит/сга етган. Интернетга юқори тезликда уланиш хизматларини кўрсатиш мақсадларида ўрнатилган портларнинг (шу жумладан, FTTx ва xDSL технологиялари бўйича) сони 583,9 мингтага етказилган (йил бошида – 575 минг).
Миллий реестрда жами 47 дастурий таъкинот ишлаб чиқарувчилар рўйхатга олинган.