Ўзбекистон АКТ соҳасининг хизматлари ҳажми деярли 1/5 баробарга ўсди

Дата: 17:28, 09-07-2018.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг хизматлар кўрсатиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,9%ни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхўжаев раислигида бўлиб ўтган вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши доирасида гапирилди.

Халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги секундига 140,034 Гбит.га этган, яъни, 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Шунинг билан бирга, операторлар ва провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 1 Мбит/с учун 244958 сўмни ташкил қилаётгани таъкиданди.

Ҳайъат йиғилишида жорий йилда амалга ошириш режалаштирилган вазифаларга асосий эътибор қаратилди. Улар орасида MUIC аъзолари томонидан кўрсатилаётган хизматлар улушини 2 ҳисса, экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмини 1,8 баробар ошириш, халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлигини 8-10 баробар ошириб, секундига 1 Тбит.га етказиш, магистрал телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб 2 минг кмлик оптик толали алоқа тармоқларини тортиш кабилар бор.

Сурат манбаи: http://www.othera.de/de/communication/local-area-networks

Янгилик билан ўртоқлашиш: