Ўзбекистон Актауга янги генконсул тайинлади

Дата: 12:33, 01-07-2019.

Тошкент. 1 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон Актау (Қозоғистон)га янги бош консул тайинлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Актау шаҳрига Ўзбекистон бош консули этиб Нодиржон Турғунов тайинланди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Актубинск, Атирау, Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари Актау шаҳридаги бош консулликнинг консуллик округини ўз ичига олади (илгари улар Олмаота шаҳридаги бош консуллиги округига тегишли бўлган).

Сурат манбаи: forbes.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: