Ўзбекистон акционерлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштирмоқда

Дата: 17:48, 26-02-2016.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистон акционерлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштирмоқда, жумладан, улар фаолиятига Корпоратив бошқарув колдекси асосидаги халқаро стандартларни жорий этмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасининг жума куни тарқатилган хабарида хабар қилинди.

Қўмита маълумотларига кўра, кодекс АЖ фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ҳукумат комиссияси томонидан жорий йил 16 февралда тасдиқланган.

Маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган кодекс Corporate Governance соҳасидаги жаҳон амалиётини умумлаштирган бўлиб, у республика шароитларига мослаштирилган. У ўзида акциядорлик жамиятлари фаолиятининг халқаро стандартларига мос бўлган шаффофлик, самарали ички назорат, акционерлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига амал қилиш, ривожланиш стратегияси ва узоқ истиқболли вазифаларни аниқлаш, аудит ва молия ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида эълон қилиш кабиларни жамлаган.

Ўзбекистонда бугунги кунда 1,1 минг атрофида АЖ фаолият юритмоқда. Уларнинг ялпи низом капитали 11,7 трлн сўмга тенг. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: