Ўзбекистон аллергологлари “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказадилар

Дата: 15:20, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – 29 майда Республика ихтисослашган аллергология илмий марказида “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказади. Унинг доирасида юқори тоифали мутахассислар мурожаат қилган беъморларга даволаш-маслаҳат ва ташхис ёрдами кўрсатадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказдан хабар беришларича, акция ҳар йили 30 майда турли мамлакатларда нишонланадиган Бутунжаҳон астма ва аллергия кунига бағишланган.

Ушбу халқаро сана Бутунжаҳон соғлиқни-сақлаш ташкилоти томонидан таъсис қилинган. Шу куни бронхиал астмани ташхислаш, даволаш ва унинг олдини олишнинг замонавий масалалари муҳокама қилинади.

Ушбу кунга бағишланган тадбирлар жамоатчилик эътиборини бронхиал астма ва бошқа аллергик касалликлар билан оғриган беъморларнинг муаммоларига қаратишга йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: