Ўзбекистон американинг The Huffington Post нашри топ-15лигида 7-ўринни олди

Дата: 16:48, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон американинг The Huffington Post нашри томонидан тузилган 2015 йилги энг мақбул туристик йўналишлар топ-15лигида (“Top Emerging Travel Hotspots for 2015”) 7-ўринни олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Нашр Ўзбекистон Марказий Осиёнинг археологик, меъморчилик ва маданий жавоҳири ҳисобланиб, ушбу ҳудуддаги энг хавфсиз мамлакатлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон Буюк Ипак йўлидаги асосий бўғин бўлиб, ҳозирга қадар бу ердаги Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги чойхона ва шарқий бозорларда ўтмиш муҳитини ҳис қилиш мумкин деб ёзади.

Маълумот ўрнида, топ-15таликка Малави кўли (Малави ва Мозамбик ўртасида), Тинч океани ороллари ва Микронезия, Черчилл (арктик Канада) кирди. Кейинги ўринларда Техас (4-ўрин), Хайдаробод ва Гужорат (Ҳиндистон, 5-), Руанда (Африка, 6-), Ўзбекистон (7-), Никарагуа (8-), Мадагаскар (9-) ва Тайвань (10-) бормоқда. Рўйхат сўнгида Бутан (11-), Сент-Китсва Невис (12-), Колумбия (13-е), Сербия (14-е) ва Эрон (15-) боришмоқда.

Википедия маълумотларига кўра, The Huffington Post – Арианна Хаффингтон, Кеннет Лерер, Эндрю Брейтбарт ва Жона Переттилар томонидан асос солинган америкадаги онлайн-ОАВ ва айни дамда янгиликлар агрегатори ва блогдир. Сайтда сиёсат, бизнес, технологиялар, маданият ва бошқа соҳага оид муаллифлик материаллари ва янгиликлар чоп этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: