Ўзбекистон қамоқдагилар сони бўйича 171 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади
Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон 100 минг аҳоли сонига қамоқдагилар сони бўйича 171 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади. Бу ҳақида американинг Prison Policy Inintiative маркази хабарида айтилган.
Чоп этилган тадқиқот маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 100 минг аҳолига озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган шахслар сони 150тага тўғри келади.
Айна пайтда Туркманистон бу кўрсаткич бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаган (100 минг аҳолига 583 қамалганлар). Россия 6-ўринда (453), Беларусь 12- (306), Грузия 24- (262), Литва 26- (254), Озарбайжон 31- (236), Латвия 34- (224), Молдова 36- (222), Эстония 37- (221), Қозоғистон 38- (221), Украина 57- (173), Қирғизистон 60- (167), Арманистон 82- (130), Тожикистон 92-ўринларда бормоқда (121).
Рейтингнинг биринчи уч ўрнини АҚШ (693), Туркманистон (583) ва Сальвадор (517), сўнгги 3 поғонасини Гвинея (26), Комор ороллари (19) ва Марказий-Африка Республикаси (16) эгаллаган.


