Ўзбекистон ампутант-футболчилари ЖЧнинг чорак финалига чиқдилар
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ампутант-футболчилари жаҳон чемпионатининг (ЖЧ) чорак финалига чиқдилар, деб хабар қилди UzDaily.uz.
1/8 финалда Ўзбекистон термаси Франция термасини 3:0 ҳисобида енгиб, мусобақаларнинг кейинги босқичига ўтди.
Турнир чорак финалида Ўзбекистон термаси Япония ва Ангола термалари учрашуви ғолиби билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамизки ампутант-футболчилар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионати 30 ноябр-8 декабр кунлари мексиканинг Кульякан шаҳрида бўлиб ўтмоқда.