Ўзбекистон анъанавий ислом меъёрларини тушунтириш ишларини кучайтиради – Муфтий
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мусулмонлар идораси радикал экстремизм ғояларининг тарқалишига қарши туриш мақсадида анъанавий ислом меъёрларини тушунтириш ишларини фаоллаштиради, деб хабар беради РИА Новости идора бошлиғи муфтий Усмонхон Алимовга асосланган ҳолда.
“Биз аҳоли, айниқса, ёшлар орасида исломнинг кўп асрлик ҳанафий маҳзаби меъёрларини тушунтириш ишларини кучайтиришимиз зарур”, - деди Алимов журналистларга “Ўзбекистонда диний таълим масалалари” семинари доирасида.
Муфтий бошқарма нафақат “дин номи остида ҳаракатланаётган замонавий таҳдидларнинг ҳақиқий моҳияти ва мақсадларини очиб ташловчи, балки динимиз тўғри ва ҳақиқий талқин қилинган” адабиётларни чоп этиш ҳажмларини кўпайтириш ниятида.
Июлда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси “Мусулмон дунёси олимларининг мурожаати” номли тўплам чиқарган эди. Унга ислом олимларининг “Ислом давлати” террористик ташкилотига қарши фатво ва мурожаатлари киритилган.
2015 йилнинг бошидан бошлаб идора “Идиш фитнаси” китобини чиқарди. Унда террористлар томонидан ёшларни жалб қилиш услублари, жангарилар орасида бўлган кишиларнинг ҳаётидан фактлар келтирилган.