Ўзбекистон Қандим ГҚИЗ инфраструктурасига $200 млн атрофида маблағ киритади
Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати “Лукойл” МК томонидан қурилаётган Қандим газни қайта ишлаш заводи (ГҚИЗ) ташқи инфраструктурасига $200 млн атрофида маблағ киритади. Бу ҳақида РИА Новости ҳукуматнинг душанба куни эълон қилинган қарорига асосланган ҳолда хабар бермоқда.
Хужжатга мувофиқ, “Ўзбекэнерго” ДАК 2017 йилнинг 1 июлига қадар ташқи электр таъмтиноти объектлари, жумладан, 220 кВ электр узатиш линиялари қуриш, модернизация қилиш ва кенгайтириш ишларини якунлаши зарур. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК 2015 йил октябригача Қандим ГҚИЗ темир йўл транспорт инфраструктураси ва бориш йўлларини қуришни якунлаши лозим.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йил февралда “Лукойл” ва Hyundai Engineering (Жанубий Корея) бошлиқ пудратчилар консорциуми қиймати $2,66 млрдлик Қандим ГҚИЗ қурилиши учун ускуналар етказиб бериш учун шартнома имзоларилар. Заводнинг биринчи босқичини 2018 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Қуввати 8,1 млрд кубометр газ бўлган Қандим ГҚИЗ “Лукойл”нинг Ўзбекистондаги энг йирик инвестиция лойиҳасидир. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномаси ва ишчи хужжатлари Hyundai Engineering компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда.
“Лукойл” Қандим лойиҳасини 2004 йилдан бери “Ўзбекнефтегаз” МХК билан биргаликда Қандим-Ховузак-Шоди- Қўнғирот маҳсулотни бўлишиш шартномаси доирасида амалга оширмоқда. Қандим конлари гуруҳига Қандим, Қувачи-Олот, Оққум, Парсанкўл, Хожи ва Ғарбий Хожи каби 6 газ конлари киради.
“Лукойл” раҳбарлари хитой компаниялари Қандим лойиҳасида 30% сотиб олиш билан қизиқаётганликлари ҳақида ҳам маълум қилган эди.