Ўзбекистон Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш ишларини якунлади
Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш ишларини якунлади, деб хабар қилади ТожикТА пайшанба куни маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш ишларини якунлади. Эндиликда мамлакат уни Тожикистон билан мажбурий равишда боғлаб турган йўл участкасига боғлиқ эмас”, - деб хабар қилади маҳаллий ОАВ.
Таъкидланишича, илгари ўзбек темир йўллари йўлнинг ушбу қисмидан фойдаланишга мажбур бўлган. Ушбу йўл уларниЎзбекистоннинг Фарғона водийси орқали Тожикистон ҳудудига Сўғд йўналиши бўйлаб юклар ва багаж ташиш учун киришга мажбур қилар эди.
Сўғд вилояти вакиллари олдин ОАВ орқали Фарғона вилоятига тожик темир йллари орқали йилига 4 млн тонна юк ташилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдилар.
“Ўзбек юклари ташуви тожик ғазнасига йилига $28 млнгача даромад кўрган. Аммо кейинги йилларда ташувлар ҳажми сезиларли даражада қисқарди, йўловчилар ташиш эса умуман тўхтаган”, - деб маълум қилади манбалар.


