Ўзбекистон апрелда иккинчи Халқаро жаз фестивалини ўтказади

Дата: 14:21, 12-02-2016.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Апрелда Ўзбекистонда иккинчи Халқаро жаз фестивалини ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2015 йилдаги каби, у ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Халқаро жаз куни муносабати билан ўтказилмоқда.

Жаз фестивали Ўзбекистон давлат консерваторияси, Б.Зокиров номидаги Ўзбекистон давлат жаз-оркестри, “Ильхом” театри ташаббуси билан уюштирилмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан қувватланмоқда.

Фестивал доирасида жем-сейшен (импровизациялар) концерти, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ва бошқалар бўлиб ўтади.

Бугунда Франция, Латвия, Туркия ва АҚШ мусиқачилари фестивалда қатнашиш истагини билдирдилар, баъзи элчихоналар ўз мусиқачиларининг иштироки масаласини кўриб чиқмоқдалар.

Маълумот ўрнида, Халқаро жаз куни 30 апрелда нишонланади ва ЮНЕСКО томонидан 2011 йил ноябрда унинг инсонларни бирлаштириш ролини таъкидлаш мақсадиди эълон қилинган.

2012 йил декабрда БМТ Бош ассамблеяси 30 апрелни Халқаро жаз куни деб эълон қилган эди. Шу ойда бутун дунёда жаз ойлиги нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: