Ўзбекистон “Араб давлатлари лигаси – Марказий Осиё + Озарбайжон” форумида иштирок этишга таклиф қилинди
Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Эр-Риёд шаҳрида (Саудия Арабистони Қироллиги) бўладиган “Араб давлатлари лигаси – Марказий Осиё + Озарбайжон” форумининг биринчи сессиясида қатнашишга таклиф қилинди. Таклиф Тошкентда расмий ташриф билан келган САҚ Ташқи ишлар вазири ўринбосари Юсуф бин Тарада ал-Саъдун томонидан топширилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВ хабар беришларича, бугун Юсуф бин Тарада ал-Саъдун вазир Абдулазиз Комилов билан учрашган. Учрашувда сиёсий, савдо иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги иккитомонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, томонларнинг ҳалқаро ва ҳудудий ташкилотлар доирасидаги ўзаро муноабатлари масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги учрашувини ўтказиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилган.