Ўзбекистон араб молия институтларининг $500 млн маблағини жалб қилади
Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 2015-2019 йилларда Ўзбекистон ҳукумати араб молия институтларининг $500 млндан ошиқ маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мухбирига душанба куни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ТИАИСВ) вакили.
“Ушбу маблағларни ажратишга доир келишувга ўтган ҳафта Тошкент шаҳрида Араб мувофиқлаштирувчи гуруҳи (АМГ) аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишда эришилди”, -деб хабар қилди ТИАИСВ вакили.
Вазирлик вакили ўзбек томони йиғилишда АМГ маблағлари ёрдамида амалга ошириш кўзда тутилаётган умумий қиймати $1,6 млрдлик инвестиция лойиҳаларини ҳам тақдим этганлигини маълум қилди.
Хусусан, кўрсатилган маблағлар тиббий муассасалар, ОЎЮлари, мумтаълим мактабларида муқобил энергия манбаларини жорий қилиш, канализация тизимларини реконструкция қилиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, шунингдек миллий автомагистрал қурилишини якунлашга жалб қилинишини режалаштирилган.
АМГ таркибига Ислом тараққиёт банки ва Саудия тараққиёт жамғармаси, Абу-Даби тараққиёт жамғармаси, ОПЕК Халқаро ривожланиш жамғармаси, Қувайт Араб иқтисодиётини ривожлантириш жамғармаси каби араб молия жамғармалари киради.
Статистика маълумотларига кўра, ҳозирга қадар араб молия институтлари иштирокида молиялаштирилган лойиҳалар ҳажми $500 млнни ташкил қилиб, улар ижтимоий соҳа, энергетика, инфраструктура ва хусусий тадбиркорлик соҳаларида амалга оширилган.