Ўзбекистон ҳарбийлари билан бўлган воқеада яраланган қирғизистонлик ватанига қайтарилди

Дата: 13:08, 11-01-2016.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳарбийлари билан бўлган воқеада яраланган қирғизистонлик ватанига қайтарилди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“2016 йил 10 январда ўзбек томони Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг музокаралари якунлари бўйича “Кенсай-автодорожный” ўтиш пунктида қирғиз томонига Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида қарама-қаршиликда яраланган фуқарони топширди. Ушбу воқеа 2016 йил 9 январда Жалолобод вилояти Оқсий тумани Сари-Копуро аҳоли пунктидаги келишилмаган ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган эди”, - дейилади хабарда.

1983 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросининг соғлиги қониқарли. Ҳозирда у Шамалдуу-Сай қишлоқ пунктида даволанишни давом эттирмоқда.

Воқеада иштирок этган тўрт Қирғизистон фуқаросига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан оператив-тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакиллари томонидан юқорида келтирилган воқеа биргаликда текшириш бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: