Ўзбекистон ҳарбийлари Уэльс тоғларида ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлишди
Тошкент. 22 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳарбийлари Уэльс тоғларида (Буюк Британия) ўтказилган мусобақаларда 1-ўринни эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон мудофаа вазирлиги жамоаси британиялик ҳамкасблари билан биргаликда 6-20 октябрь кунлари Британиянинг Брэкон шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбий разведка бўлинмалари ўртасида ўтказилган халқаро танловда биринчи ўринни эгаллади (танлов шартларига кўра, ҳар бир соврин бир нечта жамоаларга берилиши мумкин)", - дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, иккинчи ўринни Буюк Британия, Франция ва Ҳиндистон жамоалари, учинчиси ўринни – мусобақа мезбонлари жамоаси эгаллади. Мусобақада 38 мамлакатдан 120 жамоа иштирок этди (мезбон мамлакат 63 жамоалари билан иштирок этди).
Сурат манбаи: mudofaa.uz