Ўзбекистон архивларида деярли 9,6 млн хужжат сақланмоқда

Дата: 11:17, 01-04-2014.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилга келиб, Ўзбекистондаги 102 давлат архивлари ва 111 архивларда сақланаётган хужжатларнинг сони 9,6 млн донага етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзархив” агентлиги бош директори Абдушукур Абдуллаевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сўзларига асосланган ҳолда.
Унинг маълумотларига кўра, давлат архивларида 555 минг ўта қимматбаҳо ва ноёб хужжатлар сақланаётган бўлиб, улар миллий-тарихий қийматга эга. Кейинги пайтда хориждан 2,5 минг тарихий, илмий, сиёси ва маданий қийматга эга бўлган хужжатлар келтирилган.
Архивларнинг бинолар билан таъминланганлик даражаси 2006 йилдаги 21%дан 2013 йилга келиб 95% етди. Инвестиция дастурига биноан, 2009-2013 йилларда 19 янги архивлар бинолари қурилди ва 5 архив биноси таъмирланди.
2013 йилда давлат архивлари 135,23 млн сўровга жавоб берди, пулли хизматлардан кўрилган даромадлар 3,9 млрд сўмга тенг бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: