Ўзбекистон армияси ҳарбий куч бўйича жаҳон рейтингида 9 поғонага юқорилади

Дата: 13:26, 26-11-2018.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон армияси ҳарбий куч бўйича Military Strength Ranking-2018 жаҳон рейтингида 9 поғонага: 48 ўриндан (2017 йилда) 39 ўринга юқорилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтингга жами 136 мамлакат кирди.

Украина дунё армиялари рейтингида 29 ўринни, Беларусь – 41, Озарбайжон – 53, Туркманистон – 80, Грузия – 82, Арманистон – 84, Қирғизистон – 91, Литва – 95, Тожикистон – 96, Латвия – 105, Эстония – 108 ўринни эгаллади.

Рейтингнинг биринчи уч поғонасида АҚШ, Россия ва Хитой қўшинлари бормоқда. Улар блан бирга биринчи ўнталикка Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Туркия, Германия ва Италия кирди.

Эслатиб ўтамиз, Global Firepower маълумотларига кўра, Ўзбекистон армиясида 420 танк, 179 ҳарбий самолётлар, 715 пиёдалар жанг машиналари, 143 ўзиюрар қурилмалар, 880 артиллерия қуроллари ва 109 ўт очиш тизимлари мавжуд. Қўшинларнинг умумий сони 76,5 минг кишини ташкил этади. Ўзбекистоннинг йиллик ҳарбий бюджети $70 млнга тенг.

Сурат манбаи: https://tj.sputniknews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: